Ота жонли эфирда 11 ойлик қизини осиб ўлдирди
Олам
−
17 Сентябрь 42188 1 дақиқа
Таиландда 21 ёшли Вуттисан Вонгталай исмли эркак жонли эфир пайтида ўзининг 11 ойлик қизини осиб ўлдирди ва ўз жонига ҳам қасд қилди. Бу ҳақда “The Mirror” хабар берди.
Фожиа Пхукет шаҳридаги ташландиқ меҳмонхонада юз берган. Таиланд полициясининг маълум қилишича, 21 ёшли Вуттисан Вонгталай 2017 йилда рафиқаси билан жанжаллашиб қолгач, 11 ойлик қизи Наталини осган ва душанба куни Пхукетдаги ташландиқ меҳмонхонада ўз жонига қасд қилган.
Ҳодиса ижтимоий тармоқларда жонли эфир орқали намойиш этилган. Видео бутун кун давомида тармоқларда айланиб, фойдаланувчиларни даҳшатга солган. Кейинроқ Ижтимоий тармоқ администрацияси ёзувни ўчириб ташлаган ва марҳумларнинг оиласига ҳамдардлик билдирган.
Қизалоқнинг онаси, 21 ёшли аёл ижтимоий тармоқни ёки видеони тарқатганларни айбламаслигини айтган. Унинг сўзларига кўра, одамлар ушбу лавҳани ғазаб ва қайғу сабаб улашишган. Шунингдек, у эри аввал зўравонлик учун судлангани ва қамоқда ўтирганини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида блогер ўзини тириклайин кўмдириб, қабр ичида жонли эфир олиб борганди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь