Ота-онасини қариялар уйига топширганларни жазолаш таклиф қилинмоқда
Олам
−
26 Сентябрь 2023
6325Қирғизистонда ота-онасини қариялар уйига бераётган ва алимент тўламаётган фарзандларни жазолаш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда “Sputnik Кыргызстан” хабар берди.
Ушбу қонун лойиҳасини парламентнинг тегишли қўмитаси аллақачон маъқуллаган.
Ҳужжат лойиҳасида ота-она қарамоғидан бўйин товлаган (алимент тўламаган) болалар учун 50-100 минг сом миқдорида жарима солиш ёки 1-2 йилга озодликдан маҳрум қилиш таклиф қилинган.
“Қариялар уйига яшовчи шахс кирса, унинг директори алимент ундириш бўйича судга мурожаат қилиши керак бўлади. Бу қоида зарур, чунки ҳозир ота-оналар алимент олиш учун ариза ёзишдан бош тортмоқда”, деган депутат Тазабек Икромов.
Шунингдек, депутатлар ота-онаси қариялар уйида яшаётган шахсларни давлат органларига ишга олмасликни ҳам таклиф қилишяпти.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси