Ота-оналар диққатига: болалардаги “плоскостопия”ни олдини олишнинг осон йўли бор

Бизнес

image

Moozy болалар пойабзаллари дўкони янги ўқув йили бошланиши олдидан ота-оналарга муҳим тавсияларни ёдга солади. 

Ясси оёқлар – бу юриш биомеханикасини бузадиган оёқ ёйи суякларининг анатомик жиҳатдан тўғри нисбати ўзгариши. Касаллик болада доимий ноқулайлик, юриш қийинлиги ва юришдаги ўзгаришларни келтириб чиқаради.  Ҳар қандай ёшдаги болаларда текис оёқлар эҳтиёткорлик билан ташхис қўйиш, ҳар томонлама даволаш ва индивидуал ёндашув билан иккиламчи профилактикани талаб қилади.

Болалар текис оёқлардан жуда кўп азият чекишади, ўсмирлар орасида бу 50% да учрайди. Бу педиатрия амалиётида энг кенг тарқалган ортопедик муаммодир.

Оёқ яссилиги туғма ва орттирилган бўлиши мумкин. Орттирилган тури кўпроқ кузатилади. Туғма ясси оёқликка мушакларнинг бўшлиги сабаб бўлади. Орттирилган турини эса рахит, мушакларнинг бўшлиги, турли жароҳатлар, маймоқлик, пойабзалнинг ноқулайлиги келтириб чиқаради.

Хасталикнинг белгилари: оёқ тез толиқади, таги оғрийди, болдир, сон соҳасида ҳам оғриқ сезилади, юрганда тез чарчаб қолади; кейинчалик оғриқ тизза бўғимлари ва белга ҳам тарқалади. Буни биз кўпинча мактаб ёшидаги болаларда кузатамиз ва оддий муаммоларнинг олдини олиш ўрнига у доктордан, бу докторга чопамиз. Муаммонинг энг катта сабабларидан бири эса – нотўғри танланган пойабзал.

Moozy болалар пойабзаллари бренди кўп йиллардан буён ушбу муаммо устида бош қотириб, ниҳоят болалар учун яссиоёқликнинг олдини олувчи ва буни вақт сайин даволаб борувчи болалар пойабзаллари тўпламини тақдим этмоқда. 

Ушбу пойабзаллар сиз ўрганиб қолгандек оғир, кўримсиз ва боланинг оёғини ўғритадиган эмас. Балки унинг эстетик завқини ошириш, қадамларини енгил қилиш хусусиятига эга. 

Айни кунларда кўпчилик ота-оналар мактаб бозори билан банд. Дўст бошга, душман оёққа қарайдиган, деган гапларни ёдга олинг. Боланинг тетик, оёғида оғриқларсиз уйғониши, шахдам қадамлар билан мактабга бориши кўп жиҳатдан тўғри танланган оёқ кийимига боғлиқ. 

Пойтахт Тошкентнинг Беруний кўчасида жойлашган Moozy болалар пойабзали галереяси 300 га яқин дизайндаги қизлар ва ўғил болалар оёқ кийимларини таклиф этади.

Сиз ҳар бир пойабзалнинг 19 дан 36 гача бўлган ўлчамларини топишингиз мумкин. Айни вақтда мактаб ўқувчиларига мўлжалланган янги тўплам сизни кутмоқда.

Шунингдек, Жисмоний тарбия фани учун кийилиши осон ва енгил бўлган боғичларсиз кроссовкалар ҳам тақдим этилмоқда. 

Ҳурматли ота-оналар! Сизни бизнинг жажжи дўстларимиз билан ҳар куни соат 9:00 дан 21:00 гача MOOZY болалар пойабзаллари галереясида кутамиз. 

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Беруний кўчаси 88-уй.

Google-харита: Moozy.kids

Moozy’ни Instagram’да кузатинг 

Онлайн-дўконда маҳсулотлар билан танишинг

Алоқа учун: +99890 830-20-23


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Moozy

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг