MOOZY энди шаҳар марказида

Бизнес

Ҳамма кутган баҳор келди. Бу – қишнинг бироз қўпол этикларини ташлаб, ихчам ва чиройли оёқ кийимларга ўтиш мавсуми. Бу оёқ кийимлар бир вақтнинг ўзида ҳам ҳамёнбоп, ҳам сифатли бўлиши керак. Шу сабабдан, харидорларни ўйлаган ҳолда Moozy оёқ кийимлар дўкони Нукус кўчасида ўзининг янги филиалини очди ва катта чегирмаларга старт берди. 

Moozy’да оёқ ўлчами 19 дан 36 гача бўлган барча болалар учун пойабзалларни топиш мумкин. Дўкондаги танлов имконияти эса хилма-хил. Харидорларга ҳар бир мавсумда 100 дан ортиқ, умумий ҳисобда эса 300 та моделдаги оёқ кийимлар тақдим этилади. 

Бундан ташқари, Moozy’да янги туғилган чақалоқлардан тортиб, 5 ёшгача бўлган болалар учун ранг-баранг пойабзаллар таклиф этилади.  

Одатда болалар учун топиш мушкул бўлган оёқ кийимлар ҳам айнан Moozy’да. Кичик ёшдаги қизларга пошнали пойабзаллар, мактаб пойабзаллари, кроссовкалар, мокасинлар ва, албатта, Ўзбекистон иқлимига мос ва хос ёзги сандаллар шулар жумласидандир.

Шунингдек, Moozy’га ташриф буюрган ота-оналарнинг бамайлихотир айланиши ва танлов қилиши учун болалар майдончаси ҳам ташкил этилган. 

Дўконнинг локацияси эса жуда қулай жойлашган. Яккасарой тумани Нукус кўчаси 48 уй.

Moozy нафақат харидорларга, балки тадбиркорларга ҳам манфаатли таклиф беради. Болалар кийимларини чет мамлакатлардан улгуржи олиб кетиб сотувчи тадбиркорлар Туркияда ишлаб чиқарилган Moozy оёқ кийимларини бренднинг Тошкентдаги омборидан тўғридан тўғри сотиб олиши мумкин.

Шошилинг! Moozy’га ташриф буюринг ва 10 мартга қадар давом этадиган 20 фоизлик чегирмага улгуриб қолинг. Чегирмалар ҳар бир оёқ кийимга амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Moozy оёқ кийимлар пойабзаллар Дўкон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг