Ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола хориждан Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
16 Октябрь 2024 3413 1 дақиқа
Ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола хориждан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, болалар Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида ортга қайтарилган. Улардан бир нафари Россия Федерациясидан, қолган икки нафари эса Хитой Халқ Республикаси ҳудудидан келтирилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан вояга етмаганларнинг оилалари ва Ўзбекистондаги яқин қариндошлари олдиндан ўрганиб чиқилган бўлиб, уларнинг оғир турмуш шароитида қолдирилганлиги баҳоланмоқда.
Кейинчалик уларга боланинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳатлар, ўқишга жойлаштириш ва бошқа хизматларни ўз ичига олган комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
“Маълумот учун, октябрь ойи бошидан хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 11 нафар бола Ўзбекистон Республикасига қайтарилди. Яқин кунларда Россия Федерациясидан яна бир гуруҳ болалар олиб келиниши режалаштирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда автоҳалокатга учраб, оғир жароҳатланган ўзбекистонлик ортга қайтарилганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март