Остонада аёл 15-қаватдан ичида 2 яшар бола бор аравача устига қулади
World
−
12 September 12582 1 minute
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 27 ёшли аёл ва 2 яшар бола ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, аёл кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан тушиб кетиб, болалар аравачаси устига қулаган, оқибатда у ва аравада бўлган бола вафот этган. Бу ҳақда Қозоғистон пойтахти полиция департаментига таяниб, “Kazinform” хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг дастлабки маълумотларига кўра, 27 ёшли аёл турар жой биносининг 15-қаватидаги деразадан тушиб кетган. У пастда турган болалар аравачаси устига қулаган.
Қайд этилишича, аёл воқеа жойида ҳалок бўлган. Аравада бўлган 2 ёшли бола ҳам олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Билдирилишича, ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Полиция воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш бўйича тергов олиб бормоқда. Айни пайтда аёлнинг нима сабабдан 15-қаватдан тушиб кетгани расмий маълумотда очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владивосток шаҳрида ҳомиладор аёл кўп қаватли уйнинг еттинчи қаватидан йиқилиб тушганига қарамай, оғир жароҳатларсиз омон қолганди.
Live
All