Остона – Нур-Султон: паспортни янгилаш шартми?
Олам
−
25 Март 2019 8463 1 дақиқа
Қозоғистон фуқаролари Остона шаҳрининг Нур-Султон деб ўзгартирилиши сабабли ҳужжатларини алмаштиришлари шарт эмас. Бу ҳақда Қозоғистон адлия вазирлиги сайтида хабар қилинмоқда.
“Ҳужжатларда пойтахтнинг аввалги номини кўрсатилиши уларни йўққа чиқармайди”, – дея изоҳ берган вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев истеъфосидан сўнг янги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Остона шаҳрини биринчи Президент шарафига номлаш таклифини берди.
Аввалроқ, қозоғистонликлар пойтахт номини ўзгартиришга қарши петиция эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЭрон Кипрга ҳам зарба берди
01 Март