Остон Ўруновга ҳам Туркия клубидан таклиф тушди
Спорт
−
31 Март
2286Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Персеполис” клуби вингери Остон Ўрунов фаолиятини Туркия чемпионати вакили “Бешиктош” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sport Tazan” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Бешиктош” клуби ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи ва ҳозирда унинг атрофидаги вазиятни ўрганмоқда. Агар Ўруновда жароҳатлар билан боғлиқ муаммо бўлмаса, турк клуби футболчини қўлга киритиш учун расмий таклиф юборади. Аммо бу трансферга форслар мураббийи тўсқинлик қилиши мумкин. Сабаби “Персеполис” устози Исмоил Картал Ўруновни жамоада қолишини хоҳлайди.
Маълумот ўрнида, ярим ҳимоячи жорий йилнинг 21 январь куни Эрон чемпионати доирасида “Зобаҳан”га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Учрашувдан кейинги текширувда Ўруновнинг жароҳати анча жиддийлиги ва камида 5 ҳафтани ўтказиб юбориши айтилганди. Футболчи жароҳатдан тиклана олмади ва Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинларини ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаевга Туркиянинг “Галатасарой” клубидан таклиф тушгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси