Осиёнинг икки йирик давлати чегара борасида вақтинча муросага келди
Олам
−
13 Март 2022
25086Хитой ва Ҳиндистон делегациялари чегаранинг баҳсли участкалари бўйича вақтинчалик келишувга эришди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар берди.
Тегишли келишувга кеча, 12 март куни Чушул-Молдо чегара постида Ҳиндистон Қуролли Кучлари ва Хитой Халқ озодлиги армия корпуси қўмондонлари даражасида бўлиб ўтган Ҳиндистон-Хитой музокараларининг 15-раунди доирасида эришилган.
Пекин ва Нью-Деҳли чегарадаги кескинликни камайтириш учун 22 ойдан бери музокаралар олиб бормоқда.
Ҳиндистон-Хитой музокараларининг 14-раунди 12 январь куни бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси