Осиёнинг икки йирик давлати чегара борасида вақтинча муросага келди

World

−

image

Хитой ва Ҳиндистон делегациялари чегаранинг баҳсли участкалари бўйича вақтинчалик келишувга эришди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар берди.

Тегишли келишувга кеча, 12 март куни Чушул-Молдо чегара постида Ҳиндистон Қуролли Кучлари ва Хитой Халқ озодлиги армия корпуси қўмондонлари даражасида бўлиб ўтган Ҳиндистон-Хитой музокараларининг 15-раунди доирасида эришилган.

Пекин ва Нью-Деҳли чегарадаги кескинликни камайтириш учун 22 ойдан бери музокаралар олиб бормоқда.

Ҳиндистон-Хитой музокараларининг 14-раунди 12 январь куни бўлиб ўтганди.


Rate Count

1393

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends