Осиёда ёғочдан қурилган энг катта бино қайси давлатда жойлашган?

Бу қизиқ

image

Осиё минтақасидаги ёғочдан қурилган энг катта бино Сингапур шаҳрида жойлашган бўлиб, бу бино талабалар учун ўқув коллежи ҳисобланди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Коллежнинг умумий қаватлар сони олтита бўлиб, мазкур бино Сингапурнинг табиатига бағишланган сўнгги иншоотлардан биридир. Бино Наньян Технологик университетининг  ёнида жойлашган. Унда қуёш нури орқали ёритиладиган атриумлар, яшил фонда ўрнатилган очиқ ҳаводаги ўқув хоналари ҳамда тропик ўсимликлар билан қопланган лифтлар мавжуд.

Тутқичлардан тортиб ўриндиқларгача, эшик ромларидан пол тўшамаларигача ҳамма нарса ёғочдан ташкил топган. Шунингдек, бинонинг асосий таянч устунлари ҳам қаттиқ ёғоч ашёсидан бўлиб, юқори аниқликдаги конструкциядан қурилган. Унда 190 ўринли аудитория ва ўнлаб маъруза хоналари, илмий-тадқиқот муассасалари, факультет кабинетлари ва ўқув терассалари мавжуд.

Умумий майдони 43 500 метр квадрат майдонни эгаллаган бу бино ҳозирда Осиёдаги энг катта ёғочдан ясалган бино мақомини олган. Лойиҳачи япон архитектори, халқаро “Pritzker” мукофоти совриндори Итонинг сўзларига кўра, мазкур бино юнон маъбудаси Гаиа шарафига қурилган.

"Мен ҳар доим ўз дизайнларимда дарахтлар ва сув каби табиат билан боғлиқликни ва туйғуни тасаввур қилишга ҳаракат қиламан”, дейди меъмор.

Бинода ишлатилган ёғочлар Австрия, Швеция ва Финляндиядаги арча дарахтларидан йиғиб олинган ҳамда Сингапурда жўнатилишидан олдин махсус кимёвий жараёндан ўтказилган.

Маълумот учун, бу каби бинолар "биофил" архитектура деб аталади. Сингапур давлатида бу турдаги кўп қаватли биноларни қуриш расман 1960 йиллардан бошланган. Сингапур ўша даврдан бери ўзини "боғли шаҳар" деб атаб келмоқда. Бу атама мамлакат асосчиси ва собиқ бош вазир Ли Куан Ю томонидан киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

бино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг