Осиё ўйинлари. Ўзбекистон яна биттадан олтин ва кумуш олди
Спорт
−
15:53 437 1 дақиқа
Бугун, 2 октябрь куни Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг дзюдо ва бокс баҳсларида Ўзбекистон вакиллари олтин ва кумуш медалларга эга чиқди.
Хусусан, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев икки карра Осиё ўйинлари чемпионлигига эришди. Спортчи +100 кг вазн тоифасининг чемпионлик курашида мезбон спортчини мағлуб этди ва олтин медални нақд қилди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Зокиров эса Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритган. Спортчи +90 кг вазн тоифасининг ҳал қилувчи баҳсида қозоғистонлик рақибига имкониятни бой берди ва иккинчи ўринни эгаллади.

Маълумот учун, ҳозирда Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнасида 19 та олтин, 22 та кумуш ва 22 та бронза медаль бор. Ушбу натижа рейтингда 4-ҳисобланади. Ўзбекистондан юқорида Жанубий Корея, Япония ва Хитой ўрин олган.
Live
Барчаси