Осиё ўйинлари. Ўзбекистон яна 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза олди
Спорт
−
15:43 975 2 дақиқа
Бугун, 30 сентябрь куни Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.
Хусусан, -52 кг вазн тоифасидаги дзюдо баҳсларда иштирок этган Сита Қадамбоева Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Спортчи финалда жанубий кореялик рақибини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳим Нутфуллаев ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. -66 кг вазн тоифасида иштирок этган атлет финалда мўғулистонлик спортчига имкониятни бой берди ва кумуш медалга эгалик қилди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Самариддин Қўчқоров эса Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи бронза медали учун баҳсда тожикистонлик Лоиқ Кудбидиновдан устун келди ва 3-ўринни эгаллади.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Айтжан Халмаханов ҳам ўз номини мусобақа чемпионлари қаторига қўшиб қўйди. Спортчи -67 кг вазн тоифасининг финалида япониялик рақибини енгиб, олтин медални қўлга киритди.
Юнон-рум кураши баҳсларида яна бир медалга -87 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Жалгасбай Бердимуратов бронза медалига эга чиқди. Бердимуратов учинчи ўрин учун баҳсда қозоғистонлик спортчидан устун келди.

Маълумот учун, ҳозирда Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ғазнасида 16 та олтин, 18 та кумуш ва 19 та бронза медаль бор. Ушбу натижа рейтингда 4-ҳисобланади. Ўзбекистондан юқорида Жанубий Корея, Япония ва Хитой ўрин олган.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь