Осиё ўйинлари очилишида кимлар Ўзбекистон байроқдори бўлиши маълум қилинди
Спорт
−
23 Сентябрь 2023
2103Аввал хабар берганимиздек, бугун, 23 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда Музаффарбек Тўрабоев ҳамда Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари сифатида қатнашади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, саноқли соатлардан сўнг Ханчжоу-2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими старт олади. Унда дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев ҳамда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Ўзбекистон делегацияси билан учрашган эди. Вице-президент бугун, 23 сентябрь куни Ханчжоу-2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти таркибида иштирок этиши режалаштирилган.
LiveБарчаси