Осиё ўйинлари 2026: Ўзбекистон илк олтин медалини олди
Sport
−
14:13 1906 1 minute
Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтказилаётган 2026 йилги Осиё ўйинларида Абдулваҳоб Рашидов карате спорт турида чемпионликни қўлга киритди. Бу ўзбекистонлик спортчилар учун турнирдаги илк олтин медаль бўлди.
Карате баҳсларида -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулваҳоб Рашидов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақа чемпионлигига эришди. Спортчи финалда мезбон спортчи Юго Козакидан устун келди.
Маълумот учун, жорий Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 396 нафар спортчи билан қатнашмоқда. 2023 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган сўнгги ёзги Осиё ўйинларида эса Ўзбекистон делегацияси 370 нафар спортчи спортчи билан иштирок этган. Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза – жами 71 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаган.
Ҳукумат қарорига кўра, 2023 йилги ёзги Осиё ўйинларида олтин медальни қўлга киритган спортчилар 10 минг АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиби бўлганлар 5 минг доллар, бронза медаль соҳиблари эса 2,5 минг доллар миқдорида пул мукофоти билан тақдирланган эди.
Live
All