Осиё кубогининг дастлабки сенсацияси қайд этилди
Спорт
−
19 Январь 2024 21032 1 дақиқа
Бугун, 19 январь куни футбол бўйича Осиё кубогининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди. “D” гуруҳининг 2-тури доирасида Ироқ терма жамоаси мусобақанинг асосий фаворитларидан бири бўлган Япония билан куч синашиб, ғалаба қозонди.
Баҳсда 2:1 ҳисобида ироқликларнинг қўли баланд келди. Ироқ сафидаги ҳар икки голга 18-рақамдаги футболчи Айман Ҳусейн муаллифлик қилди. Япония футболчиларидан эса 90+3 дақиқада Ватару Эндо битта жавоб тўпини киритди.
Шундай қилиб, “D” гуруҳида Ироқ терма жамоаси 6 очко билан етакчиликни ўз қўлига олди ва муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Япония эса 3 очко билан 2-поғонани банд этиб турибди.
Гуруҳ босқичининг охирги турида Япония Индонезия билан, Ироқ эса Ветнам билан баҳс олиб боради. Баҳслар 24 январь куни бўлиб ўтади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь