Осиё кубоги U-23: финал баҳсини қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқаради

Спорт

image

Жорий йилнинг 19 июнь куни футбол бўйича Осиё кубоги U-23 нинг финал ўйини бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистони U-23 термасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувни қатарлик ҳакам бошқариб боради. Бу ҳақда UFA хабар берди

Финалда бош ҳакам сифатида қатарлик Салмон Аҳмад Фалаҳи ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Юсуф Ориф Аш-Шамари ҳамда Заҳий Снаид Ашшаммари ёрдам беради. Учрашувда ВАР ҳаками вазифаси Омар Муҳаммад Аҳмад Ҳассанга (БАА) топширилган.

Эслатиб ўтамиз, ОФКнинг қарорига кўра, Ўзбекистон ёшларнинг Японияга қарши ярим финал учрашувига мухлислар киритилмаган эди. Бунга сабаб сифатида Ироққа қарши чорак финал ўйинида ўзбекистонлик мухлислар томонидан уюштирилган тошбўрон келтирилган. Ишқибозлар майдонда бўлмаса ҳам Ўзбекистон терма жамоаси Японияни ишончли тарзда мағлуб қилиб, финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Осиё кубоги U-23

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг