Осиё кубоги-2023: Нега тожикистонлик футболчилар Ўзбекистон байроғини ҳилпиратди? (видео)
Спорт
−
29 Январь 2024 29438 1 дақиқа
Кеча, 28 январь куни Осиё кубогининг 1/8 финали доирасида мусобақа дебютанти Тожикистон терма жамоаси сенсацион тарзда турнирнинг кучли жамоаларидан бири БААдан пенальтилар сериясида устун келиб, чорак финалга йўл олди. Баҳсдан сўнг ғалабани нишонлаш чоғида 2-3 нафар тожикистонлик футболчи трибунадаги мухлислардан Ўзбекистон байроғини олиб, майдон узра айлантирди. Бу эса Ўзбекистон футбол жамоатчилигининг эътиборини тортди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон мухлисларининг етакчиларидан бири Жавоҳир Шокиров ва яна бир қатор ўзбекистонлик мухлислар тожик футболчиларига Ўзбекистон байроғини берган. Бу ҳақда Жавоҳир Шокиров QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Тожикистонлик мухлислар стадионда тарқоқ ҳолда ўтирганди, ўзбекистонлик ишқибозлар эса битта секторда тожик футболчиларини қўллаб-қувватлади. Шу сабабдан ҳам ўйин охирида футболчилар Ўзбекистон байроғини олиб ҳилпиратди”, дейди Шокиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон-Таиланд баҳсига қанча чипта сотилгани хабар қилинганди.
Ҳозирда энг кўп чипта 1/8 финалнинг марказий ўйини Саудия Арабистони-Жанубий Корея баҳси учун сотилган. 37 мингдан ортиқ билет аллақачон ўз эгасини топиб улгурган.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль