Осиё кубоги-2023: Чорак финалнинг барча жуфтликлари аниқ бўлди
Спорт
−
01 Февраль
12465Кеча, 31 январь куни футбол бўйича Осиё кубогининг нимчорак финал баҳслари якунланди. 1/8 финалнинг охирги икки ўйинида Япония Баҳрайн билан, Эрон эса Сурия билан баҳс олиб борди.
“Кунчиқар юрт” вакиллари баҳрайнликларни катта қийинчиликсиз 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Драматик баҳсга айланиб кетган Эрон-Сурия учрашувида эса ғолиб асосий вақтда аниқланмади. 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг жамоалар экстра-таймларга, ундан кейин пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Футбол лотореяларида эса форсларнинг қўли баланд келди.
Чорак финал жуфтликлари:
Тожикистон - Иордания;
Австралия - Жанубий Корея;
Эрон - Япония;
Қатар - Ўзбекистон.
Чорак финал ўйинлари эртага, 2 февраль куни бошланади. Тожикистон - Иордания баҳси Тошкент вақти билан соат 16:30 га, Австралия - Жанубий Корея учрашуви эса 20:30 га белгиланган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 февраль куни Қатар билан куч синашади. Ўйин 20:30 да старт олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь