Осиё Чемпионлар лигасини ким қаердан бошлайди?

Спорт

image

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари якунига етди. Тошкентнинг "Пахтакор" клуби мавсумни чемпион сифатида якунлади. Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлигада 2-ўринни қўлга киритган бўлса, Қаршининг "Насаф" клуби 3-ўрин соҳибига айланди. Олмалиқнинг АГМК клуби эса кучли тўртликни якунлаб берди.

"Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони сифатида ОЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Қаршининг "Насаф" клуби ҳам Ўзбекистон кубоги соҳиби сифатида ОЧЛда ўз ўйинларини гуруҳ босқичидан бошлайди.

Ўзбекистон вице-чемпионлари – "Навбаҳор" клуби ОЧЛга тўлиқ йўлланмани қўлга киритиш учун ОФК кубоги ғолиби — Уммоннинг "Ас-Сийб" жамоасига қарши баҳсда қатнашади. "Ас-Сийб”га қарши ўз майдонида тўп сурадиган Самвел Бабаян шогирдлари агар ғалаба қозонса, Қатар чемпионатининг тўртинчи жамоасига қарши сафарда баҳс олиб боради.

Миржалол Қосимов мураббийлигидаги АГМК ҳам нуфузли мусобақани саралаш босқичидан бошлайди. Дастлаб олмалиқликлар ўз майдонида Бангладеш чемпиони "Кингз" клуби билан куч синашади. Агар, АГМК "Кингз" тўсиғидан ўта олса, сафарда Қатарнинг учинчи клуби билан ОЧЛнинг тўлиқ йўлланмаси учун курашади.

Маълумот учун, ОЧЛ саралаш ўйинлари 2023 йилнинг 8-22 август кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Paxtakor OCHL

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг