“Пахтакор” ўрмон қироли шер эканлигини яна бир марта исботлади
Спорт
−
12 Ноябрь 2022
7651Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари якунланди. Қизғин ва муросасиз ўтган мавсумда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлигада чемпионликни қўлга киритди. Тошкент дербисида "шерлар" "Бунёдкор"дан устун келди - 2:0. "Жар" стадионида бўлиб ўтган баҳсда расмий меҳмонлар сафидан голларга Драган Черан ва Азиз Турғунбоев муаллифлик қилди.
Наманганда "Навбаҳор" АГМКни мағлубиятга учратди - 3:1. Сўнгги турга қадар чемпионлик учун имкониятни сақлаб кела олган Қаршининг "Насаф" клуби эса Тошкентнинг "Олимпик" жамоасига имкониятни бой берди - 2:0.
Шундай қилиб, Суперлига якунларига кўра "Пахтакор" клуби мусобқанинг бош совринини қўлга киритган бўлса, Самвел Бабаян мураббийлигидаги "Навбаҳор" кумуш медаль соҳибига айланди. Қарши жамоаси эса бу йил 3-ўрин билан кифояланди.
26-тур натижалари:
"Қизилқум" 2:1 "Сўғдиёна"";
"Локомотив" 3:1 "Металлург";
"Динамо" 2:0 "Қўқон-1912";
"Олимпик" 2:0 "Насаф";
"Бунёдкор" 0:2 "Пахтакор" ;
"Навбахор" 3:1 АГМК;
"Нефтчи" 3:0 "Сурхон".
Чемпионат якунларига кўра, "Қўқон-1912" ва "Динамо" янги мавсумни Про лигада бошлайдиган бўлди. Тошкентнинг "Локомотив" клуби эса ўтиш ўйинида Про лига вакили билан тўқнаш келади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15