“Осиё болалари”: ўзбекистонлик дзюдочи ва курашчилар 10 та олтин медални ютди
Спорт
−
02 Август 2022
2496Хабарингиз бор, Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII “Осиё болалари” спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 2 август куни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси баҳсларга киришди. Қайд этиш керакки, дзюдо баҳслари ҳам Ўзбекистон делегацияси учун омадли бўлди ва 5 та олтин медаль қўлга киритилди.
Дзюдо баҳсларида олтин медалларни ютган ўзбекистонлик спортчилар:
Лазиза Ҳайдарова (-40 кг),
Фарангиз Омонова (-44 кг),
Асадбек Мисиров (-46 кг),
Абдулазизхон Шарофиддинов (-50 кг),
Ғиёс Ражабов (-55 кг).
Шунингдек “Осиё болалари” спорт ўйинларининг бешинчи кунида ўзбекистонлик эркин курашчилар ҳам гиламга чиқишди. Ёш ўзбек курашчилари баҳслар якунига кўра, 5 та олтин ва 1 та бронза медалининг соҳибига айланди.
Ғолиб ва совриндор бўлган курашчилар:
олтин:
Шоҳруҳ Ёқубов (-38 кг),
Улуғбек Рашидов (-44 кг),
Санжарбек Анварбеков (-52 кг),
Дониёр Ибрагимов (-62 кг),
Умар Мўйдинов (-68кг).
бронза:
Фаррух Жуманазаров (-57 кг).
Аввалроқ, ўзбекистонлик аёл эркин курашчилар “Осиё болалари” спорт ўйинларида 6 та медални ютгани тўғрисида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь