Ортиқхўжаевнинг Матбуот хизмати “қовун туширди”. У ҳали ҳокимликка тасдиқланмади

Жамият

image

Аввалроқ, 6-чақириқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси ўтказилаётгани, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўрсатилган номзод кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Номзод юзасидан муҳокамалар тугамай туриб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар тарқатди. Бу вақтда эса депутатлар муҳокамалари ёпиқ эшиклар ортида давом этаётганди ва натижалар қандай бўлиши маълум эмасди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 30 кишига яқин Матбуот хизмати шошқалоқлик билан Ортиқхўжаевнинг ҳокимликка тасдиқлангани ҳақидаги хабарни эълон қилди ва ОАВ унга асосланган ҳолда хабар тарқатди. Орадан кўп ўтмай, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабар сарлавҳаси ва мазмуни ўзгартирилди. 

QALAMPIR.UZ ходимларидан иборат жамоа айни вақтда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб турибди ва қайд этилишича, муҳокамалар якунланган, бироқ ҳали натижалар эълон қилинганича йўқ. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг тасдиқланмаган ахборотни тарқатгани депутатлар ва масъул идоралар вакилларининг эътирозига сабаб бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

576

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made