Абдулла Қодирий номидаги боғни Ортиқхўжаевга алоқадор компания реконструкция қилади
Жамият
−
14 Март 2023
8094Пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун тендерни Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор компания қўлга киритган. Бу ҳақда кеча, 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган тендер баёнида айтилган.
Қайд этилишича, собиқ ҳокимга тегишли компания қарийб 33 миллиард сўмга боғни реконструкция қилади. Қайта қуриш ишларини 270 кун муддатда тугатиш белгиланган.
Келтирилишича, жорий йилнинг 21 февраль куни Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги янги тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун 34 миллиард 88 миллион сўмлик тендер эълон қилган.
Мазкур тендерни қарийб 33 млрд сўмлик таклиф билан Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор компания қўлга киритган.
LiveБарчаси