Ортиқхўжаевнинг ўринбосарлари 9 тага етди
Жамият
−
29 Март 2022
10721Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга навбатдаги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати (агар бор бўлса) хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлигига тасдиқланган.
У Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Бунга қадар Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш маркази Бош директори ўринбосари бўлиб ишлаган.
Маълумот ўрнида, Исроилов Тошкент шаҳар ҳокимининг тўққизинчи ўринбосари ҳисобланади. Ҳозирда Ортиқхўжаевнинг Исроиловдан ташқари, 8 ўринбосари бор: Хотамбек Шокиров, Бахтиёр Раҳмонов, Шоҳруҳ Раҳимжонов, Шароф Раҳмонов, Дурдона Раҳимова, Алмардон Қаршиев, Нодира Умарова, Сардор Абдуллаев.
LiveБарчаси