Ортиқхўжаевнинг қулочи Carrefour’гача етди. Тошкентда учта супермаркет очилади

Жамият

image

Ўзбекистонда дунёга машҳур Carrefour бренди остига супермаркетлар очилиши кутилмоқда. 

"Қўллаб-қувватлайдиган ҳукумат, ривожланаётган иқтисодиёт ва бизникига ўхшаш мижозлар таклифига юқори талаб Ўзбекистонни бизнинг Марказий Осиёдаги экспансиямиз учун уйғун ҳолга келтиради", дейди “Majid Al Futtaim Retail” бош ижрочи директори Хани Вайсс ўз баёнготида

“Majid Al Futtaim Retail” компанияси Яқин Шарқ, Африка ва Осиёнинг 31 мамлакатида Carrefour’ни бошқариш учун эксклюзив ҳуқуқларга эга.  Ҳозирги кунда 15 мамлакатда 285 дан ортиқ Carrefour дўконлари мавжуд.  

“Majid Al Futtaim Retail”нинг Ўзбекистон бозорига кириши мамлакатнинг энг йирик ширкати бўлган “Akfa Group” орқали амалга ошмоқда. Икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга бўлган интилиш бундан икки йил аввал, Ўзбекистон тарафидан бошланган. Қайд этилишича, “Akfa Group” қурилиш, меҳмонхона бизнеси, телекоммуникация, молиявий хизматлар, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган йирик ширкат ва айнан юқоридаги омиллар ҳамкорликка асос бўлган. 

Қайд этилишича, келгуси йилда пойтахт Тошкентда учта супермаркет ва битта гипермаркет очилади ва қўшимча учта савдо дўкони 2021 йилда очилиши режалаштирилган. 

Carrefour  супертмаркетлари иш бошлагач 2500 иш ўрни яратилади ва 600 дан ортиқ маҳаллий этказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар, фермерлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. 

Carrefour компаниясига 1957 йилда асос солинган. Унинг биринчи гипирмеркети 1963 йилда очилган. 

“Akfa Group” компаниясига эса 2005 йилда асос солинган бўлиб, ширкат Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Carrefour

Баҳолаганлар

1130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг