Ортиқхўжаев яна бир ташкилотга раҳбар бўлди
Жамият
−
10 Декабрь 2020
19101Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон йога федерацияси раиси лавозимига ҳам тайинланган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берган.
Кеча, 9 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди.
“Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон йога федерацияси раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу янги бино билан барчани, айниқса, йога билан шуғулланиб келаётганларни табриклади”, дейилади хабарда.
Очилиш маросимида Адлия, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Тошкентдаги Ҳиндистон маданият маркази вакиллари иштирок этдилар.
Маросимда “2020-2024 йилларда Йога федерациясини ривожлантириш дастури” тасдиқлангани ҳамда унинг ижроси юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги айтиб ўтилди.
LiveБарчаси