Ортиқхўжаев Тошкентда ер нархининг минимал қийматини белгилади
Жамият
−
20 Март 2020 12581 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқиқини минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти хабар берди.
Унда Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан белгиланган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархи ҳақида маълумот берилган.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси пойтахтда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади.
Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати зоналар кесимида ҳамда туманлар кесими бўйича нархланади.
Илова орқали бу ҳақида атрофлича маълумот олиш мумкин.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь