Ортиқхўжаев ҳам рафиқаси билан сайловда овоз берди
Жамият
−
22 Декабрь 2019
13429Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам бугун, 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва вилоят, шаҳар, туман кенгашлари сайловида иштирок этиб, рафиқаси билан овоз берди.
Ортиқхўжаев ўзи истиқомат қилиб келаётган “Ҳувайдо” маҳалласида, овоз бергани маълум.
Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига 48-“Тинчлик” сайлов округидан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди илгари сурилган.