Оролбўйида 12 триллион 300 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Жамият
−
16 Ноябрь 2020
58782020-2022 йилларда Оролбўйида умумий қиймати 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Шундан 523 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва қарийб 20 мингта янги иш ўрни яратилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 14 ноябрь куни бўлиб ўтган 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш дастурининг бажарилишини таъминлаш ва бу борадаги вазифаларга бағишланган йиғилишда сўз борди. Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.
Сенат раиси Танзила Норбоева ўз нутқида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича белгилаб берган вазифаларнинг ижросини таъминлашга тўхталган.
Таъкидланганидек, бу бўйича Қорақалпоғистон Республикасини 2020-2023 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Дастурда ҳар бир шаҳар ва туманнинг “ўсиш нуқта”лари белгиланди ҳамда ижроси бўйича масъуллар белгиланди.
Бундан ташқари, йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев Дастур доирасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича ахборот берди.
Шунингдек, йиғилишда сенаторлар, Жоқорғи Кенгес депутатлари томонидан жойларда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан учраётган муаммолар ва уларнинг бажарилиши бўйича фикр ҳамда таклифлар билдирилган.