“Орган раҳбарлари” фуқароларни 574,6 млн сўмга “ухлатди”
3-саҳифа
−
12:49 2653 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида фуқароларнинг 574,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар А.Б. ва М.Б. ўзларини гўёки “Ватанпарвар” МФЙ ҳудудидаги 29-сонли уй бошқарув органи раҳбари сифатида таништиргани аниқланган.
Қайд этилишича, улар мазкур уйда яшовчи фуқаролардан жами 574,6 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда қалбакилаштирилган гувоҳнома ва маълумотномалар ёрдамида 12 нафар фуқаро номига жами 783 миллион сўмлик кредит расмийлаштирган шахс қўлга олинган эди.
Live
Барчаси