Оренбургдаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди

Олам

image

Аввалроқ, Россиянинг Оренбург вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қурбон бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди.

22 ноябрь куни Оренбург-Оқбулоқ трассасида ЙТҲга учраган микроавтобусда 8 нафар йўловчи, жумладан 5 нафар ўзбекистонлик бўлган. ЙТҲ оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 1 нафари Оренбург вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилган.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг