“Open budget”нинг янги мавсуми қачондан бошланиши айтилди

Жамият

image

2025 йилги “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, босқичлар қуйидагича бўлинади:

  • Лойиҳа киритиш босқичи – 15 июль-3 август;
  • Саралаш босқичи – 4-18 август;
  • Тарғибот босқичи – 19-21 август;
  • Овоз бериш босқичи – 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь – Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Маълумот учун, 2024 йилнинг март ойидан ташаббусли буджетлаштириш жараёнида овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилган. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали овоз бериш жараёнида фуқароларни идентификация қилиш ҳамда бир фуқаро томонидан берилган битта овозни қабул қилиш тизими жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташаббусли бюджет Open budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг