“Open budget”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди
Жамият
−
01 Сентябрь 15256 1 дақиқа
Кеча, 31 август куни “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 2-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, жараёнларда республика бўйлаб жами 11 миллиондан ортиқ овоз берилган. “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 2-мавсуми 1-босқичи 15 июлдан 3 августгача ўтказилиб, унда лойиҳалар рўйхатга олинди. Сўнгра 4 августдан 18 августгача саралаш босқичи бўлиб ўтди. 19 августдан 21 августгача тарғибот босқичи ўтказилган бўлса, 22 августдан 31 августга қадар лойиҳаларга овоз берилди.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 триллион сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди!
Бугун, 1 сентябрь куни “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Мазкур лойиҳалар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.