ОПЕК Бош котиби вафот этди

Олам

image

ОПЕК (Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) Бош котиби Муҳаммад Баркиндо Нигерияда вафот этди. Бу ҳақда Нигерия давлат миллий нефть компанияси бошқарувчи директори Меле Кьяри хабар берди. 

“Баркиндо кеча, 5 июль куни тунда 63 ёшида вафот этди”, деб ёзади Кьяри Twitter’даги саҳифасида.

Баркиндо 2016 йил августидан бери ОПЕК Бош котиби, 2006 йилда эса альянс раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган. 

15 йил давомида Баркиндо, шунингдек, ОПЕКнинг Нигерия бўйича иқтисодий комиссиясининг аъзоси эди. 

Бундан ташқари, у Нигерия давлат миллий нефть компаниясида 23 йил ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОПЕК

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг