Онаси айиқ қафасига улоқтирган 3 яшар қиз қай аҳволда экани маълум бўлди

Жамият

image

Онаси айиқнинг қафасига улоқтирган қизалоқ тиббиёт ходимлари назоратида қолмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган. 

“У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва  бош мия чайқалиши кузатилган.  Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида”, дейилади вазирлик маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида юз берган мудҳиш ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.

Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.

2018 йилда туғилган  қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1645

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг