Оналарингиз оёғини ўпинг, уларнинг қадрига етинг – Эрдўған
Олам
−
20 Июнь 2021
12920Бугун, 20 июнь ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида “Оталар куни” нишонланмоқда, жумладан Туркияда ҳам. Шу муносабат билан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарада видеоконференсалоқа орқали мамлакат ёшлари билан жонли мулоқотга чиқди.
У ёшлар билан суҳбатда оғир ўтган болалиги, отасидан эрта етим қолгани, онаси билан кечирган ҳаёти ва президентликкача босиб ўтган йўли хусусида гапирди. У сўзида отасидан ҳам кўпроқ онасининг вафоти жудолик бўлганини айтди.
“Мени акам йўқ. Она бошқа, ота бир акамларим бўлган, лекин улар билан бирга яшамаганмиз. Вазият шуни тақозо этган. Менинг онам ҳам, отам ҳам ойим эди. Унга бўлган муҳаббатим жуда бошқача эди. Шунинг учун онам вафот этганида дунё остин-устун бўлганди”, дейди Эрдўған.
Ҳали бола бўла туриб ё отасини, ё онасини йўқотган инсонларнинг ички кечинмалари, аламлари ва дардларини тасаввур қилиш қийин эканини алоҳида урғулаган Президент ота-онаси, айниқса, онаси ҳаётларга алоҳида насиҳат қилди.
“Шароитимиз ёмон эмасди. Ёшимда нечада бўлишидан қатъи назар онамнинг меҳрини ҳис қилиб турардим. Шунинг учун доим айтаманки, онангизнинг оёқлари остини ўпинг. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳадислари бор: жаннат оналарнинг оёғи остидадир. Мен ҳам онамнинг оёқлари остини ўпмоқчи бўлганимда, ойижоним менга оёқларини ўптиришни хоҳламай, уларни олиб қочарди. Ўшанда мен унга: онажон, менга жаннатнинг ифорини ҳидлатишни истамаяпсизми, дердим. Шунинг учун ҳам у менинг ҳам отам, ҳам онам эди.
Сиз ҳам оналарингизнинг қадрига етинг. Бу бир инсон эришиши мумкин бўлган энг катта бойлик, энг катта бахт ва энг катта қудратдир”, дейди Эрдўған.
Эрдўған 1954 йил Туркиянинг Истанбул шаҳрида, хизматчи оиласида туғилган. Қийинчиликда ўсган Эрдўған Истанбулнинг хавфли кўчаларида булочка ва лимонад сотиб рўзғорга ёрдам берарди. У болаликдаги бўш вақтларини шундай сарфлаган. 11 ёшида бошланғич мактабни битирганидан сўнг, Истанбулдаги имом-хатиблар диний лицейига ўқишга киради.
Ёшлигида Эрдўған маҳаллий клубларнинг бирида футбол ўйнаган. Бу спорт турига унинг қизиқиши баланд эди. Ҳатто, Туркиянинг “Фенербахче” футбол клуби ёш Эрдўғанни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган.
Маълумот ўрнида, Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг онаси Танзила Эрдўған 2011 йилнинг 7 октябрь куни вафот этган.