Омскдаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик қурбон бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 30 август куни икки ўзбекистонлик Омск вилоятининг Москаленки туманидаги содир бўлган ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди, яна икки ўзбекистонлик оғир тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб хабар тарқатди. 

Йўл-транспорт ҳодисасида уч киши вафот этган. Шулардан икки нафари ўзбекистонлик А.С. ва Н.М. Ўзбекистон фуқаролари Г.С. ва М.А. турли даражадаги кўп сонли ўгир жароҳатлар олиб, Москаленки туман шифохонасига ётқизилган. Уларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда Омск шаҳридан мутахассислар ҳам чақиртирилди. 

“Бош консулхона вазиятни назоратга олди, Омск вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва даволовчи шифокорлар билан алоқа ўрнатган. Ҳозирда ҳамюртларимизнинг жасадларини ватанга юбориш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда”, дейилади ТИВ ахборотида.

Омск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспексияси хабарига кўра,  маскур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилади. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Сибир федерал округи (Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Бурятия Республикаси, Иркуцк вилояти, Байкал орти ўлкаси, Кемерово вилояти, Красноярск ўлкаси, Новосибирск вилояти, Новосибирск шаҳри, Омск вилояти, Томск вилояти, Тува Республикаси, Ҳакасия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-383-246-04-85, +7-383-246-04-84, +7-383-246-04-63, +7-383-246-04-64.  


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Омск

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг