Омскдаги қурилишда чиққан ёнғинда ўзбекистонлик қурбон бўлди
3-саҳифа
−
09:59 1250 1 дақиқа
Омскдаги қурилишда содир бўлган ёнғиндан сўнг шифохонада вафот этган тўртинчи шахс, дастлабки маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабарига таяниб, ТАСС ёзмоқда.
“Дастлабки маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси”, дейилади хабарда.
Йигит Нижний Новгороддаги тиббиёт муассасасида вафот этган, жабрланувчи у ерга махсус самолётда олиб борилган.
Омскда қурилаётган бинода ёнғин 15 август куни эрталаб Крупская ва Архитекторлар кўчалари чорраҳасида содир бўлди. Ёнғин биринчи қаватни қамраб олди ва юқори қаватларга тарқалди. Ҳаммаси бўлиб 11 киши жабрланган, улардан учтасига уйга рухсат берилган. Тўрт киши ҳалок бўлди – бир Қозоғистон фуқароси, яна икки нафари Тожикистон фуқароси. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 143-моддаси 2-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси