“Omicron”нинг янги мутацияси аниқланди
Олам
−
18 Январь 2022
20272Швециянинг Уппсала шаҳридаги Академик лабораторияда коронавируснинг “omicron” штаммининг мутацияга учраган янги тури аниқланган. Бу ҳақда кеча, 17 январь куни мамлакатнинг “Uppsala Nya Tidning” нашри хабар берган.
Мутацияга учраган вируснинг субварианти 14 январь куни Уппсала шаҳри бўйлаб 3 кишида аниқланган.
Ҳозирча олимлар томонидан аниқланган янги тур “BA.2” дея номланмоқда. Аниқланган янги тур ҳақида фанга жуда ҳам кам нарса маълум.
“Янги “BA.2 тури олдинги версиялардан нимаси билан фарқ қилишини аниқлаш учун биз кўпроқ изланишлар олиб боришимиз керак”, дейди лаборатория вакили Мац Мартинел.
Унинг қўшимча қилишича, Уппсала бўйлаб янги турни юқтириб олганлар 3 кишидан кўп бўлиши мумкин. Янги тур ҳали фанга яхши маълум бўлмагани ҳолда кўпчилик уни оддий шамоллаш сифатида қабул қилиб эътиборсиз бўлаётгани таҳмин қилинмоқда.
Бундан олдин Дания, Норвегияда ва Калькуттада (Ҳиндистон) ҳам ҳудди шундай аломатлар билан боғлиқ ҳолатлар аниқлангани маълум қилинган.
Олимларга кўра, катта тезлик билан тарқалаётган янги штамм устида чуқур изланишлар олиб борилганидан сўнг, унинг қанчалик хавфли эканлиги ҳақида аниқ маълумот бериш мумкин бўлади.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь