“Omicron” АҚШга “қадам қўйди”
Жамият
−
02 Декабрь 2021
6193Жанубий Африкада пайдо бўлиб, тезлик билан дунёга тарқалаётган коронавируснинг “omicron” штамми АҚШга ҳам кириб борди. Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Жанубий Африкадан қайтган Калифорнияда яшовчи фуқаро “omicron” ташхиси қўйилган биринчи америкалик бўлди. Бу ҳақда АҚШ Миллий аллергик ва юқумли касалликлар институти раҳбари Энтони Фаучи маълум қилди.
Фаучининг айтишича, одам 29 ноябрь куни ижобий синовдан ўтган. Унинг таъкидлашича, “omicron” юқтирган шахс аввалроқ коронавирус инфекциясига қарши эмланган, аммо қайта эмланмаган. Унинг сўзларига кўра, беморда енгил аломатлар бор, аҳволи яхшиланмоқда.
Маълумот учун, коронавируснинг янги “omicron” штамми сўнгги бир неча кунда 20 дан ортиқ давлатга кириб борди.
“Omicron” штаммининг бошоқ оқсилида бир неча ўнлаб мутациялар мавжуд бўлиб, улар орқали вирус инсон танасига киради. Шу сабабли, олимлар вакциналар коронавируснинг ушбу штаммига қарши самарасиз бўлишидан хавотирда. Ҳозирча буни тасдиқловчи ёки рад этадиган аниқ маълумотлар йўқ.
Аввалроқ “omicron” ўзбекистонликлар ва бутун дунё аҳолисининг саёҳат учун энг севимли давлат Бирлашган Араб Амирликларига ҳам кириб боргани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси