Омбудсманнинг янги ўринбосари лавозими жорий этилади
Жамият
−
15 Апрель 2020 6107 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолияти янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжат билан маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари – Тергов ҳибсхоналари ва озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилади.
Тергов ҳибсхоналари ва озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) котибияти тузилмасига 16 та қўшимча штат бирлиги ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, прокуратура, ички ишлар органлари ва ДХХда янги лавозим жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025