Бизнес-омбудсман 142 нафар мансабдорни жавобгарликка тортди
Жамият
−
25 Август 2022
6661Бизнес-омбудсман томонидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қуйи тизимларида ўтказилган ўрганишларда 1044 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда омбудсман Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 815 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган. Ҳудудлар кесимида:
• Жиззах вилояти – 660 та;
• Сирдарё вилояти – 28 та;
• Андижон вилояти – 27 та;
• Фарғона вилояти – 20 та;
• Самарқанд вилояти – 10 та;
• Тошкент вилояти – 8 та;
• Бухоро вилояти – 7 та;
• Хоразм вилояти – 3 та ;
• Қорақалпоғистон Республикаси – 52 та ҳолатда қонун бузилиши ҳолатлари қайд этилган.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда 198 та ҳолатда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган. Бундан ташқари, 31 та ҳолатда тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.
Қайд этилган камчиликларга йўл қўйган 142 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Шу билан бирга, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, келгусида уларнинг олдини олиш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиши юзасидан тақдимнома киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь