Олтинни танасига яшириб, чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона постида қуйма олтинни танасига яшириб, ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, божхона постидаги шахсий кўрикларда фуқаронинг танасидан умумий оғирлиги 1 028 грамм бўлган қуйма тилла бўлаклари аниқланган. Ашёвий далил сифатида олинган мазкур олтин буюмларининг умумий қиймати 1 миллиард 312 миллион сўмни ташкил этган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳридан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган самолёт йўловчисининг ёнидан қимматбаҳо ва қадимий китоблар чиққан эди. https://qalampir.uz/news/istanbuldan-kelgan-yulovchining-sumkasidan-arabcha-tarikhiy-kitoblar-topildi-117641


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Олтин “Навоий” чегара божхона пости

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг