Олти давлат Украинага яна қурол етказиб берилишини эълон қилди
Олам
−
17 Ноябрь 2022
9864Бугун, 17 ноябр куни онлайн тарзда ўтказилган Украина мудофааси бўйича (“Рамштайн” формати деб аталадиган) алоқа гуруҳининг бир қатор аъзо давлатлари Киевга яна қурол-яроғ етказиб берилишини эълон қилди.
“Германия ялпи реактив ҳужум тизимлари учун зенит қуроллари, артиллерия ва ўқ-дориларни етказиб беришни давом эттирди. Греция муҳим 155 миллиметрли артиллерия снарядлари етказиб берилишини эълон қилди”, дейди АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин.
Канада, ўз навбатида, Киевга 34 миллион доллар миқдорида ёрдам беради. Хусусан, гап ҳарбийлар учун қишки жиҳозлар, дронлар учун камералар, сунъий йўлдош тасвирлари ҳақида бормоқда. Қайд этилишича, Канада “қишки жиҳозларнинг энг йирик донорларидан бири бўлиб қолмоқда”.
Швеция Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан бирга 287 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам беради. Испания уларга иккита қўшимча Hawk зенит-ракета комплекси ва ракеталарини топширади. Бундан ташқари, Польша қўшимча артиллерия ва танкга қарши қуроллар ҳамда қисқа масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришга ваъда берди.
“Ушбу ёрдамнинг барчаси муҳим аҳамиятга эга бўлади, худди Алоқа гуруҳи ёрдамида хавфсизлик ёрдамимизни мувофиқлаштириш каби”, дея хулоса қилди Пентагон раҳбари.
LiveБарчаси