Оломон устига бостириб борган машина 16 кишини жабрлади (видео)

Олам

image

Бразилияда автомобиль катта тезликда митингга келган мамлакатнинг собиқ Президенти Жаир Болсонару тарафдорларини уриб кетди. Оқибатда 16 киши жабрланди. Бу ҳақда “Мир 24” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, автомобиль уриши оқибатида камида намойишга чиққан 16 киши жароҳатланган. Ҳозирда жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган, икки нафарининг аҳволи оғир.

Намойишга чиққан одамлар яқинда мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги натижаларга норозилик билдирган. 

Маълум бўлишича, йўлда намойишчилар устига машина бостириб келган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан полиция тергов олиб бормоқда.

Қайд этиш керакки, Болсонару тарафдорларининг кўплаб норозилик акциялари турли шаҳарларда бўлиб ўтмоқда. Собиқ Президентнинг ўзи ҳам тарафдорларини автомобиль йўлларини тўсиб қўйиш ва намойишларни бошқа жойларга ҳам кўчиришга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни бўлиб ўтган Бразилия президентлигига сайловнинг иккинчи босқичида мамлакатнинг собиқ президенти, чап қанот Ишчилар партияси вакили Луис Инасиу Лула да Силва ғалаба қозонди. У 50,87% овоз тўплади. Унинг рақиби, амалдаги давлат раҳбари, ўнг қанотдван Жаир Болсонару 49,13 фоиз сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made