“Кредит таътили” вақтида фоизлар ҳисобланади

Жамият

image

Аввалроқ, коронавирус пандемияси туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлар ва фуқароларга кредитлар бўйича тўловларни амалга ошириш муддати 2020 йилнинг 1 октябрига қадар кечиктирилди. Шунингдек, карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтган кредитларига жарима санкциялари қўлланмайди ва ундирув гаров таъминотига қаратилмайди.

Марказий банк тижорат банклари ва уларнинг қарз олувчи мижозларига мурожаатида кредитлар бўйича кечиктиришнинг амал қилиш механизми юзасидан тушунтириш берди.

Шу муносабат билан Марказий банк банклар раҳбарларини карантин даврида мижозлар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш тартибини тушунтирган ҳолда марказий телеканалларда доимий брифингларда иштирок этиш, бунинг учун ОАВ, блогерлар ва бошқа боғланиш бўйича алоқа каналлари: веб-сайтлар, ишонч телефонлари, Telegram-ботлардан фаол фойдаланишга чақиради.

Қарз олувчилар ҳам шуни назарда тутишлари лозим: "кредит таътили" даврида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланиши лозим. Шу боис, қарз суммаси ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида МБ жорий давр учун кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда сўндиришни давом эттиришни тавсия этади.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит карантин

Баҳолаганлар

521

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг