Олмаотада “стройка”да ишлаб, оғир жароҳатланган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди
Local
−
21:57 347 1 minute
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қурилиш вақтида баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистон фуқароси Д. А. турмуш ўртоғи Х. М. ни Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб Бош консулхонага мурожаат қилган.
Ўрганишлар давомида Х. М. Олмаота шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида эҳтиётсизлик оқибатида баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олгани аниқланган. У 15 августдан буён маҳаллий тиббиёт муассасасида даволаниб келган.
Фуқаронинг соғлиғи ва тиббий ҳолати инобатга олиниб, Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги томонидан уни Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилган.
Натижада Х. М. ва унинг турмуш ўртоғи “Қоплонбек – Навоий” чегара назорат пости орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтилган.
Чегара постида Х. М. ни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази томонидан ажратилган махсус тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳамда малакали шифокорлар бригадаси кутиб олган. Шундан сўнг оғир жароҳат олган фуқаро хавфсиз тарзда белгиланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Екатеринбург шаҳрида оғир моддий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаросига мамлакатга қайтишида ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllToshkentda vertikal “parkovka”lar o'rnatilmoqda
11 September