Олмаотада эски машиналарни ҳайдаш чекланиши мумкин

Олам

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида эски автомобилларни ҳайдаш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 18 февраль куни шаҳар жамоат кенгашининг атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш масаласига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда айтилишича, 2024 йили Олмаотада ҳавони ифлослантирувчи асосий фактор автомобиллар бўлган. Умумий ҳисобда, ҳаво ифлосланишининг 60 фоиз сабабчиси машиналар ташкил қилган. Шунингдек, йиғилишда маълум қилинишича, йилига 189 минг тонна табиатни ифлослантирувчи моддаларнинг 112 минг тоннаси автомобиллар, 52 минг тоннаси саноат корхоналари, қолгани эса уйлар ва кичик бизнес корхоналарига тўғри келади.

Маълумотларга кўра, Олмаотада табиатни ифлослантирувчи моддалар даражаси рухсат этилган меъёрдан 4,8 бараварга ошиб кетган.

“Ҳаво масаласи ҳаёт масаласидир, шунинг учун шаҳар ҳокимияти зудлик билан шаҳар йўлларида эски автомобиллар сонини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни бошлаши керак”, дейди Олмаота маслаҳати депутати Бейбит Апсенбетов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб автомобилларга уларнинг атроф-муҳитни ифлослантириш даражасига қараб электрон стикерлар берила бошлаган. Ҳукумат қарори билан транспорт воситаларининг ифлослантирувчи моддалар ташламалари бўйича нормативларга мослигини назорат қилиш учун “Экологик транспорт” тизими жорий этилди. Бунга кўра, автомобилларга “қизил”, “сариқ” ва “яшил” стикерлар бериш орқали улар экологик тоифаларга ажратиб чиқилди. Тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мос келмайдиган автомобиль эгаларига нисбатан компенсация тўловлари жорий этилди ёки автомобилдан тегишли экологик зона ҳудудида фойдаланиш чекланди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Олмаота эски машиналар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг