Олмалиқда сув таъминоти мутахассиси 1600 доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
22 Ноябрь
2605“Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ Абонентлар бошқармаси мутахассиси X.A. 204 млн зарарни ҳал қилиб бериш эвазига 1600 доллар олганда ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ Абонентлар бошқармаси мутахассиси X.A. Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий поликлиникадаги сув ҳисоблагич ускунасининг тамғаси бузилганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани ва қайта ҳисобланган 204 млн сўм зарарни ўз ҳамкасби орқали ҳал қилиб бермоқчи бўлган. Бунинг эвазига у 1600 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қолаверса, ушбу ишга алоқадор бўлган Абонентлар бошқармасининг яна бир мутахассиси A.A. ўз хизмати учун ушбу пул маблағидан 1300 долларни олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ йўл қурилишига буюртма олиб бериш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган МЧЖ раҳбари ушланганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси